Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.
Қарор Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуни 4, 15, 18¹ ва 19-моддаларига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан қабул қилинди.
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссияларининг тасдиқланган шахсий таркиби батафсил келтириб ўтилди.
Изоҳ (0)