Россиянинг «Росэлектроника» холдинги iPhone’нинг 130 долларлик муқобилини чиқаришга тайёрламоқда. Бу ҳақда 22 сентябрь, пайшанба куни холдинг бош директори Игорь Козлов журналистларга сўзлаб берди, деб ёзади «РИА Новости».
«Биз ҳамёнбоп Россия смартфонини ишлаб чиқмоқдамиз. 2018 йилда ўзимизда ишлаб чиқарилган iPhone пайдо бўлади, унинг пештахталардаги қиймати 130 долларни ташкил этади», — деди Козлов.
Маълумот учун, тақдимоти сентябрь бошида бўлиб ўтган iPhone 7 смартфонининг чакана нархи 649 доллардан бошланади. Бироқ таҳлилчилар қурилманинг таннархи 223,8 долларга тенг эканини ҳисоблаб чиқди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)