23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Заид ал-Наҳаён билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек БМТ доирасидаги алоқалар ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлиси нуқтаи назаридан ИҲТ доирасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)