Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 30 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Табиий офат натижасида Ява оролининг ғарбий қисмидаги Гарут туманининг 22 нафар аҳолиси бедарак йўқолган.
Мутахассислар Индонезияда ёмғирлар мавсумида тез-тез юз бераётган кўчки ва сув тошқинларини ўрмонларнинг фаол, шу жумладан, ноқонуний кесилиши билан боғламоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)