Япония илгаригидек Россия унга Курил архипелагининг тўрт баҳсли оролини қайтариб бериши лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Йосихиде Суга баёнот берди, деб ёзади «Интерфакс».
Илгарироқ матбуотда Япония ўзининг баҳсли ороллар масаласидаги нуқтаи назарини ўзгартиргани ва даъволаридан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Yomiuri нашрининг билдиришича, Россия билан музокаралар чоғида расмий Токио вакиллари гўёки фақатгина икки оролнинг — Хабомаи ва Шикотаннинг қайтарилишини талаб қилишни режалаштирмоқда.
«Бу мутлақо ҳақиқатга мос келмайди. Мен бу ҳақда ишонч билан ва аниқ гапирмоқдаман», — деб муносабат билдирди бунга Суга.
Изоҳ (0)