Туркия транспорт, денгизчилик ва алоқа вазирлиги миллий космик агентликни яратиш бўйича қонун лойиҳаси устидаги ишларни деярли якунлаганини маълум қилди. Вазир Аҳмат Арслоннинг маълум қилишича, ҳужжат кейинги йил парламент муҳокамасига киритилади.
«Туркия космик агентлигига асос солиниши билан тезкор техник ўсишга эришамиз деб ўйлайман», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
Вазирнинг қўшимча тарзда айтиб ўтишича, агентлик доирасида космик соҳадаги стратегиялар бўйича олий кенгаш яратилиб, унинг таркибига соҳага алоқадор вазирлар киради.
Қонун лойиҳасини ва янги структура йўриқномасини ишлаб чиқишда NASA ва бошқа космик агентликларнинг тегишли ҳужжатларидан фойдаланилди.
Изоҳ (0)