Миср соҳилларида муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 115 кишига етди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ 50 қурбон ҳақида хабар қилинган эди.
Ноқонуний муҳожирлар билан лиқ тўла қайиқ 21 сентябрь куни Мисрнинг Бухайра вилоятидаги Рашид шаҳри яқинида Ўрта Ер денгизида чўкиб кетган эди. Бортда 600 киши бўлгани хабар қилинди.
Изоҳ (0)