Ҳиндистон мудофаа вазири Маннохар Паррикар франциялик ҳамкасби Жан-Ив Ле Дриан билан Нью-Деҳлида имзолаган шартномага кўра, Франция Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига Dassault Aviation компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 36 та Rafale қирувчисини етказиб беради. Бу ҳақда, NDTV’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Келишув шартларига мувофиқ, 7,87 миллиард евро (8,77 миллиард доллар) миқдоридаги маблағнинг 15 фоизи Ҳиндистон томонидан аванс тариқасида тўланади. Қирувчилар билан бир қаторда, Ҳиндистон захира қуролланиш қисмлари, жумладан, Meteor ракеталарига эга бўлади.
Илк самолётлар якуний шартнома имзоланганидан кейинги 18 ой мобайнида етказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)