Ўзбекистон ҳукумати 11 сентябрдаги қарори (pdf) билан 2016 йилги ҳосилга тегишли пахта хом ашёсининг харид нархларини тасдиқлади, деб ёзади UzDaily.
Қарорга мувофиқ, пахта хом ашёсига унинг нави ва синфига қараб, 317,57 минг сўмдан 2,143 миллион сўмгача нарх белгиланди.
Ҳужжатда таъкидланишича, 2016 йил ҳосилга тегишли пахта хом ашёсини терганлик учун меҳнат ҳақи тарифи 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга ошди, энди қўлда терилган ўртача толали пахта хом ашёсининг 1 килограмми 285 сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)