Ўзбекистонда 19 сентябрь, душанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, душанба куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +18...+23 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +25...+30 даража, Тошкент шаҳрида +30...+32 даража иссиқ бўлади.
Шу куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +28...+33 даражагача, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +30...+35 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +33...+38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)