18 сентябрь куни кечқурун ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳлари ватанга соғ-саломат қайтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.
Тошкент халқаро аэропортда зиёратчиларни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари кутиб олди.
Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчилар юқори савияда ташкил этилган зиёрат учун миннатдорчиликларини билдирди.
Изоҳ (0)