Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўқув юрти ректори Шерзод Шерматов меҳмонга университет ҳақида, талабалар ва ўқитувчиларга яратилган шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббуслар тўғрисида маълумот берди.
Квон Ён У университет фаолиятига юқори баҳо берди ва мазкур ўқув юрти ҳақида кўплаб ижобий фикрлар олаётганини билдирди.
«Тошкентдаги Инҳа университети Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик рамзи ҳисобланади. Ўқув юртида юқори стандартларга мос келадиган таълим берилмоқда», —таъкидлади элчи.
Музокаралар чоғида томонлар университет фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўқув юрти инфраструктурасини ривожлантириш учун Жанубий Корея компаниялари молиявий ва техник ресурсларини жалб этиш масалаларини муҳокама этди.
Изоҳ (0)