Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэр Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг Сурия армиясига қаратилган зарбалар Вашингтон ИШИДни ҳимоя қилаётгани тўғрисида хулосага келишга сабаб бўлаётгани ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Россиянинг расмий вакили нима учундир ИШИДнинг шериги эканимиз, ҳатто уларни ҳимоя этишга ҳаракат қилаётганимиз ҳақидаги хулосага келибди. Аслидачи? Бу гуруҳ Америка фуқароларини қатл этган эди. Биз мақсади мазкур гуруҳни йўқ қилиш бўлган 67 мамлакатдан иборат коалицияга раҳбарлик қиламиз. ИШИД назорат қилаётган ҳудудининг 40 фоизини йўқотди. Биз бунга жиддий қараймиз, ўйин ўйнаётганимиз йўқ. Бизни шерикликда гумон қилаётган расмий вакил уялиши керак», — таъкидлади дипломат.

Қоғоз орқали ўқиб берилган чиқишдан сўнг Саманта Пауэр журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари 17 сентябрь, шанба куни Дайр аз-Завр шаҳри яқинида Сурия армияси марраларига тўртта авиазарба бергани, бунинг оқибатида 62 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиб, юзга яқин киши яралангани ҳақида хабар берилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди