Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ўқув юрти ректори Шерзод Шерматов меҳмонга университет ҳақида, талабалар ва ўқитувчиларга яратилган шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббуслар тўғрисида маълумот берди.

Квон Ён У университет фаолиятига юқори баҳо берди ва мазкур ўқув юрти ҳақида кўплаб ижобий фикрлар олаётганини билдирди.

«Тошкентдаги Инҳа университети Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик рамзи ҳисобланади. Ўқув юртида юқори стандартларга мос келадиган таълим берилмоқда», —таъкидлади элчи.

Музокаралар чоғида томонлар университет фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўқув юрти инфраструктурасини ривожлантириш учун Жанубий Корея компаниялари молиявий ва техник ресурсларини жалб этиш масалаларини муҳокама этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Комидаги “Қариялар уйи”да ёниб кетган 23 киши, мойланмаган “домкрат” сабаб ҳалокатга учраган самолёт ва кимёвий қуролдан илк бор фойдаланган Германия. Кун хронолог...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 59 ёшли эркакни поезд босиб кетди (видео) 
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI