Колумияда давом этаётган футзал бўйича ЖЧ—2016 нинг «B» гуруҳида ҳам 3-тур беллашувлари ўз якунига етди. Аввалроқ Ўзбекистон термаси жой олган «А» гуруҳи учрашувларига якун ясалганди.
«B» зонасининг 3-турига келиб россиялик футзалчилар Куба устидан 7:1 ҳисобида зафар қучди. Руслар биринчи турда Таиландни 6:4 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 2-турда Миср устидан 6:1 ҳисобида устун келганди. Бу натижалар Россия футзал термасини гуруҳ пешқадамига айлантирди.
2-турда Кубани 8:5 ҳисобида мағлуб этиб, 3-тур олдидан имкониятларини тўла сақлаб қолган Таиланд термаси, сўнгги турда Мисрдан устун келди — 2:1. Шу тариқа Осиё Чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида енгилган тайлар нимчорак финалга 6 очко билан йўлланма олди.
Жаҳон Чемпионати—2016 «B» гуруҳи. 3-тур 17 сентябрь, шанба
Россия — Куба 7:1Миср — Таиланд 1:2
Изоҳ (0)