АҚШлик таниқли драматург, «Тони» мукофотининг бир неча бор лауреати ҳамда Пулицер соврини эгаси Эдвард Олби Нью-Йоркдаги уйида 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Олбига «Виржиния Вулфдан ким қўрқади?», «Ўзгарувчан мувозанат», «Денгиз манзараси» каби пьесалар машҳурликни олиб келди.
Эдвард Олби ХХ аср бошида ташкил топган «бемаънилик театри»нинг Шарқий Европа драматургияси йўналишидаги ёрқин вакилларидан бири бўлган эди.
Изоҳ (0)