Америкалик актёр ва продюсер Стивен Сигал келажакда Россия фуқаролигини олиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «РИА Новости». Бу ҳақда у Южно-Сахалинскда журналистларга маълум қилди.
«Россия фуқаролиги — истиқболда турибди, деб ўйлайман. Мен ҳар йили бир неча ой вақтни Россиядаги дўстларим, мени бу ерда кутадиган ва яхши кўрадиган одамлар билан ўтказишни жудаям хоҳлардим», — деди у.
Сигал «Дунёнинг бир бурчаги» халқаро кинофестивалига меҳмон сифатида ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, Россия бой маданияти туфайли унга жуда ёқади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида актёр Сербия фуқаролигини олди. Аммо Сигал АҚШ фуқаролигидан воз кечгани йўқ: Америка қонунлари икки давлат фуқаролигига эга бўлишни ман этмайди.
Изоҳ (0)