АҚШ ҳарбийларининг 2015 йил январида Покистон ва Афғонистон чегарасида амалга оширган аксилтеррор рейди чоғида ҳалок бўлган италияликнинг оиласига товон пули сифатида 1,2 миллион доллар тўланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бизга 1,2 миллион доллар миқдорида товон пули таклиф қилинди. Адвокатимиз июлда АҚШ ҳукуматининг Римдаги вакили билан учрашди ва биз таклифга кўндик. Обама ваъдасини бажарди», — маълум қилди марҳумнинг укаси Даниэле Ло Порто.
37 ёшли Жованни Ло Порто хайрия ташкилоти ходими бўлиб, 2012 йилда Покистонда номаълум шахслар томонидан олиб қочиб кетилган ва бир неча йилдан сўнг дронлар ёрдамида амалга оширилган аксилтеррор рейди чоғида ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)