Футзал бўйича Португалия терма жамоаси бош мураббийи Хорзе Бразз ЖЧ—2016 гуруҳ босқичи 3-тури олдидан бўлажак рақиб Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар билдиргани ҳақида «Оламспорт» нашри маълум қилди.
«Бизга қарши ўйинда Ўзбекистон термасини фақатгина ғалаба қаноатлантиради. Шу боисдан бизга осон бўлмаслиги аниқ. Мухлислар яхши ва тактик ўйин гувоҳига айланишади», — деди Бразз.
«Ўзбекистон термаси жуда кучли мураббийга эга. Жамоанинг Колумбияга қарши ўйинини залнинг ўзидан кузатдим. Улар ёрқин ўйин намойиш этишди», — деб таъкидлаган Португалия устози Рикардинёдек футзалчиси борлигидан фахрланиши ва унга бўлган ҳурмати чегара билмаслигини қистириб кетди.
Изоҳ (0)