Покистоннинг Панжоб вилоятида поездларнинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 150 нафарга яқини яраланди. Бу ҳақда 15 сентябрь, пайшанба куни Geo TV телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса Мутлан шаҳри яқинида тез юрар ва юк поездининг тўқнашуви оқибатида юзага келди. Ўнлаб кишилар шикастланган вагонлардан чиқолмай қолганлиги таъкидланмоқда.
Ҳозирги пайтда юз берган ҳодиса тафсилотлари номаълум.
Изоҳ (0)