Италиянинг марказий қисмида 4,3 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда, Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази ахборотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ер силкиниши эпицентри Римдан 118 километр шимоли-шарқда, 25 август кунги зилзилада вайрон бўлган Асколи-Пичено шаҳридан 32 километр ғарбда жойлашган. Унинг ўчоғи ер остидан 10 километр чуқурликдан ўтади.
Қурбонлар ва вайроналиклар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)