16 сентябрдан эътиборан Буюк Британиянинг Анқарадаги элчихонаси фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда, муассасанинг Twitter’даги расмий саҳифасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ Германиянинг Туркиядаги элчихонаси 16 сентябрга қадар чекланган режимда хизмат кўрсатишини ва фуқароларни қабул қилишни тўхтатишини маълум қилган эди.
Элчихоналар кўраётган бу чоралар терактлар хавфи ва бошқа таҳдидлар билан боғлиқ.
Изоҳ (0)