АҚШ расмийлари шифохоналардан бирида нотўғри наркоз берилиши оқибатида ҳалок бўлган Гавайи штатида яшовчи фуқаронинг оиласига 4,2 миллион доллар товон пули тўлайди. Бу ҳақда 14 сентябрь, чоршанба куни Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
32 ёшли Антонио Марреро Гонолулу округидаги шифохонанинг тез ёрдам бўлимига томоғидаги оғриқдан шикоят қилиб мурожаат қилган. Уни кўздан кечирган шифокор беморда ангина борлигини тахмин қилган ва тегишли мутахассисга йўлланма берган. Бироқ бундан аввал Марреронинг томоғини яна бир марта кўздан кечиришга қарор қилган шифокор унга маҳаллий наркоз берган, бироқ унинг миқдорида хатоликка йўл қўйган. Оқибатда бемор ҳушини йўқотган ва оламдан ўтган.
Ҳалок бўлган беморнинг оиласи Америка расмийларига қарши даъво киритган. Даъвогарларнинг таъкидлашича, шифокор анестезиолог бўлмаганлиги учун Маррерога наркоз беришга ҳаққи бўлмаган.
Натижада талабнома судгача тартибда ҳал этилди. Расмийлар товон пули тариқасида белгиланган суммани тўлаш, оила эса даъвони қайтариб олиш мажбуриятини зиммасига олди.
Гонолулу округи шифохонаси, ўз навбатида, Марреронинг оиласидан узр сўради.
Изоҳ (0)