Wells Fargo банки акциялари 3,3 фоизга тушиб кетгани боис америкалик миллиардер Уоррен Баффетнинг бойлиги 1,4 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Баффетга тегишли Berkshire Hathaway холдинги капитализацияси 2 фоизга тушиб кетди. Холдинг айни пайтда банкнинг энг йирик акциядори ҳамдир.
Бизнесмен айни пайтда 65,8 миллиард доллар давлат билан Bloomberg миллиардерлар рейтингида тўртинчи ўринда турибди.
Бир неча кун муқаддам АҚШ молиявий ҳимоя бюроси Wells Fargo банкига жарима солди. Бунга молиявий муассаса мижозларнинг маъқуллашисиз 2 миллиондан ортиқ ҳисоб очгани сабаб бўлди. Шундан буён банк капитализацияси 5,9 фоизга қисқарди. 13 сентябрь куни бу кўрсаткич бўйича ундан JPMorgan Chase ўзиб кетиб, АҚШнинг энг қиммат банкига айланди.
Изоҳ (0)