Gaia космик телескопи ёрдамида тўпланган маълумотлар ёрдамида олимлар 1 миллиарддан ортиқ юлдузлар ҳақида ахборот киритилган каталогни яратди. Бу ҳақда, Европа космик агентлигига (EKA) асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Тузилган каталог — юлдузли осмоннинг шу пайтгача яратилган барча хариталари орасида энг каттаси», — маълум қилди EKA телескопи ёрдамида олинаётган маълумотларни қайта ишловчи олимлар гуруҳи вакили — Энтони Браун Мадриддаги чиқишида.
Картада 1,142 миллиард юлдузнинг номи, уларнинг ҳаракат йўналишлари ва турли юлдузлар орасидаги масофалар кўрсатилган.
Изоҳ (0)