Малайзиянинг 2014 йилда ғойиб бўлган MH370 рейсига тегишли эканлиги тахмин қилинаётган самолёт парчасида олов таъсири излари аниқланди, бу эса самолёт бортида ёнғин юз берганлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Самолёт парчаси Boeing 777 нинг учувчилар кабинасидан орқада жойлашган бўлманинг ички қопламаси бўлиши мумкин.
Мазкур парча йўқолган самолётни қидириш билан мустақил шуғулланаётган америкалик Блейн Гибсон раҳбарлигидаги жамоа томонидан Мадагаскарнинг жануби-шарқий соҳилидан топилган. У аввалроқ ҳам MH370 рейсига тегишли деб тахмин қилинаётган 12 та бўлакни топган эди.
Гибсон топилмани йўловчи самолётининг ғойиб бўлганлиги юзасидан суриштирув олиб бораётган Австралия транспорт хавфсизлиги бюросига тақдим этишини маълум қилган.
Изоҳ (0)