Оилавий саёҳат — доим хотирангизда узоқ вақтга муҳрланиб қоладиган янги таассуротлар манбаи. Аммо ҳамма ҳам уйга хос шинамлик ва қулайликдан воз кеча олмайди. Rustic River студияси ходимлари эса ушбу муаммони ечишга интилиб, истаган жойингизга олиб бора оладиган уйни қурди, деб ёзади AdMe.
Бу чодирга ўхшаган кичик уй эмас, балки беш кишилик оила бемалол яшаши мумкин бўлган бутун бир уйдир.
Ёғочдан ясалган девор ва жавонлар, қаерга борманг, сизга шинамлик ва қулайлик ҳиссини беради.
Уйнинг кўп қисми ёғочдан қилинганига қарамай, у ишончли темир конструкцияга ҳам эга, у ташишлар вақтида ҳимояни таъминлайди. Бу шуни билдирадики, саёҳат қилаётган вақтингизда севимли пиёлангиз жавондан тушиб кетмайди.
Энг кичик моделнинг узунлиги 15 метр, кенглиги 4 метрни ташкил қилади, у икки қаватли бўлиб, бир нечта хонадан иборат, нархи эса — 30 минг доллар.
Изоҳ (0)