Ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси мундиални Панамага қарши мағлубият билан бошлади — 1:3.
Очилиш ўйинига қадар «Дарё» ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиб, Хосе Мария Мендес бошчилик қилаётган Ўзбекистон термасининг имкониятлари борасидаги саволни ўртага ташлаганди.
Унга кўра, овоз беришда иштирок этган ўқувчиларнинг 58 фоизи Ўзбекистон термасининг гуруҳдан чиқишини кўрсатган бўлса, 20 фоизи энг камида 1 та ғалабага умид боғлаганди. Ва фақатгина 9 фоиз иштирокчи барча учрашувлар бой берилишини таҳмин қилган.
Сўровнома худди шу кўринишда гуруҳ босқичи якунига қадар давом этади.
[playbuzz-item playbuzz_url="https://www.playbuzz.com/muhrima10/futzal-bo-yicha-o-zbekiston-milliy-termasidan-jahon-chempionatida-qanday-natija-kutyapsiz"]
Изоҳ (0)