Испанияда минглаб одамлар пойтахт шаҳар Мадрид кўчаларига чиқиб, анъанавий буқа жангини, шу жумладан, корридани тўхтатишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Норози фуқаролар кўтариб олган транспарантларда буқа жанглари бешафқатлик мактаби ҳамда миллат учун шармандалик эканлиги таъкидланади.
Шу йилнинг июнида Кастилия-Леон минтақаси ҳукумати шаҳар фестивалларида буқаларни ўлдиришни тақиқлади. Шунга қарамай, ҳар йили Испания бўйлаб бу каби 2 мингга яқин тадбирлар ўтказилади.
Изоҳ (0)