Чилилик режиссёр Пабло Ларраиннинг Жаклин Кеннеди ҳақидаги «Жеки» (Jackie) фильми премьераси 73-Венеция кинофестивалининг асосий танлов дастури доирасида бўлиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
Бева қолган АҚШ биринчи хоними ролини актриса Натали Портман ўйнади. Фильм Жекининг ўз турмуш ўртоғи — АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлимидан кейинги ҳаётининг тўрт куни ҳақида ҳикоя қилади.
Картинада барча тафсилотлар — қон сачраганига қарамай, у эгнидан ечишдан бош тортган машҳур пушти Chanel либоси (Кеннедининг бошига ўқ узишганида, Жеки унинг ёнида, томи очиқ автомобилда ўтирган эди), у Авраам Линкольнникидек тарзда ўтказишни истаган дафн маросими ва бошқалар етарлича аниқликда акс эттирилган.
Режиссёр фильмга янада ҳаққонийроқ тус бериш учун видео ва аудиохроника кадрларидан фойдаланди.
Изоҳ (0)