Режиссёр Жеймс Кэмерон суратга олган ва Арнолд Шварценеггер суратга тушган машҳур «Терминатор 2: Қиёмат куни» фильми қайта тикланади ва катта экранларда намойиш қилиш учун уч ўлчамли форматга ўтказилади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бу ҳақда кинолентанинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида 29 август куни эълон қилинди. Ушбу санада «Терминатор» фильмида «Қиёмат куни» содир бўлиб, компьютер онгга эга бўлади. Шунингдек, фильмни қайта тиклаш ишлари унинг 25 йиллик юбилейига ҳам бағишланган.
Оригинал фильм режиссёри Жеймс Кэмерон графика олий сифатли чиқишига умид қилмоқда.
«Терминатор 2: Қиёмат куни» фильмининг 3D-версияси келаси йили чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)