Венеция кинофестивалида унинг тарихида илк маротаба сериал намойиш этишди, у режиссёр Паоло Соррентинонинг «Ёш папа» сериали бўлди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Фестиваль ташрифчиларига иккита серияни кўрсатишди, жами саккизта серия режалаштирилган — улар кузда Италиянинг хусусий телевидениеси орқали намойиш қилинади.
Бош ролни Жуд Лоу ижро этадиган сериал Рим папаси Пий XIII нинг ҳаёти ва унинг черковни қайта ислоҳ қилишга уринишлари ҳақида ҳикоя қилади.
Сюжетга тўқима ҳикоя асос қилиб олинган бўлса-да, экспертлар режиссёрнинг папа давлатининг нозик жиҳатларидан хабардорлигини қайд этди. Сериалда ўткир киноя сезилади, аммо Ватикан бунга муносабат билдирганича йўқ.
Изоҳ (0)