Рэпер Уиз Халифа ва қўшиқчи Чарли Путнинг See You Again ашуласига ишланган клип YouTube’да икки миллиард мартадан кўпроқ кўрилди. Клип видеосервисда бу натижани кўрсатган иккинчи ролик бўлди, деб хабар беради TJournal.
«Форсаж» фильмидан кадрларни ўз ичига олувчи клип франшиза юлдузи, марҳум актёр Пол Уокерга бағишловдир. У 2015 йил мартида, Уокер қатнашган охирги, еттинчи «Форсаж» билан қарийб бир вақтда чиқарилган эди.
YouTube’нинг мутлақ рекордчиси бўлиб Gangnam Style клипи қолмоқда. Ҳозирги пайтга қадар у 2,6 миллиард маротаба кўрилди.
Изоҳ (0)