7 сентябрь куни Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионида XV ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
«Ҳилпираётган Ўзбекистон Давлат байроғи остидаги спорт делегациямизнинг байрамона кийимлари, айниқса, спортчиларимизнинг ўзини тутиш маданияти, халқимизга хос одоб билан чиқишлари бошқа давлат вакилларининг ҳавасини келтирди», — деб ёзилди МОҚ матбуот хизматининг хабарида.
Рио Паралимпиясида Ўзбекистон шарафини 32 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)