Эрон куч тузилмалари мамлакат шимоли-ғарбида 12 нафар жангаридан иборат гуруҳни йўқ қилди. Бу ҳақда Эрон разведка ва миллий хавфсизлик вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мамлакат ичкарисида душман ҳужумларини уюштиришни мақсад қилган, Саудия Арабистони ва бошқа минтақалараро мамлакатлар томонидан кўмак олган 12 кишидан иборат гуруҳ йўқ қилинди», — дейилади баёнотда.
Сердшет туманида йўқ қилинган жангариларнинг ёнида ўқотар қуроллар бўлганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)