Лондон университети олимлари инсон иммун тизимини ошқозоности бези саратонининг оғир шакли билан курашишга ундовчи IMM-101 номли янги воситани яратди. Бу ҳақда The Guardian нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълумки, ўсимта ҳужайралари мембранаси иммун тизимини «алдовчи» оқсилга эга. Натижада иммун тизими уларни йўқ қила олмайди. Иммунитетни фаоллаштирувчи одатий дори воситалари лимфоцитларнинг нафақат нуқсонли ҳужайралар балки соғлом ҳужайраларга ҳам ҳужум қилишига имкон беради.
Янги дори воситаси ҳам иммунитетни фаоллаштиради, бироқ фақат ўсимта билан чегараланиб, меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келмайди.
Воситанинг синов жараёнларида 110 киши иштирок этди, улардан 85 фоизи ошқозоности бези саратонининг оғир — метастаз шаклига чалинган эди. Одатдаги кимёвий терапиядан ўтган беморлар ўртача 4,4 ой яшаса, янги воситани қабул қилганлар камида етти ой умр кўрди.
Изоҳ (0)