Тез ёрдам вертолёти йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган велосипедчига ёрдам кўрсатиш учун Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг қароргоҳи Букингем саройи девори ёнидаги майдонга қўнди. Бу ҳақда Daily Star нашри маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Вертолёт Буюк Британияни XIX асрда бошқарган британиялик монарх шарафига барпо этилган Виктория мемориали яқинига қўнди. Воқеа жойига полиция нарядлари етиб келди ва автотранспорт воситалари ҳаракатини тўхтатди. Пойтахт полиция хизматининг маълум қилишича, жабрланган велосипедчи ҳаёти учун хавф туғдирувчи оғир шикастланиш олган.
90 ёшли Елизавета II Лондондаги қароргоҳида ҳафтанинг уч кунида истиқомат қилади. Букингем саройи атрофидаги ҳудуд кучайтирилган қўриқлов остида бўлганлиги учун у ерга вертолётнинг қўниши ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)