Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандга етиб келди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Россия давлат раҳбари Владимир Путин ва Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрига гуллар қўйди», — дейилади Кремль ахборотида.

Қайд этишларича, Владимир Путин Ўзбекистон Биринчи Президентининг яқинлари билан учрашиб, уларга ҳамдардлик билдирган.

Аввалроқ Путин Хитойда ўтган G20 саммитида доирасида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида Самарқандда бўлиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишни ва унинг хотирасига таъзим бажо келтиришини айтиб ўтган эди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь, жума куни вафот этди. Дафн маросими 3 сентябрь куни, Ислом Каримовнинг ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. 3—5 сентябрь кунлари Ўзбекистонда, 5 сентябрь эса Кубада мотам кунлари деб эълон қилинди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар