Буюк Британия 2011 йилдан буён биринчи марта Эронга элчи тайинлади. Бу ҳақда, мамлакат ҳукумати матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Британиянинг Эрондаги дипломатик миссиясига раҳбар этиб Николас Хоптон тайинланди. Илгари у Теҳронда вақтинчалик ишончли вакил вазифасини бажарган эди.
Эронга қарши 2011 йил ноябрида АҚШ, Канада ва Буюк Британия томонидан иқтисодий санкциялар жорий қилинганидан сўнг Эрон банклари билан барча алоқалар узилган эди. Бунга Эрон томонидан ядровий дастурнинг ривожлантирилиши сабаб бўлди. Ўша ойнинг ўзида Эрон Британия билан дипломатик алоқаларни вақтинчалик ишончли вакиллар даражасига тушириб, савдо-иқтисодий алоқаларни минимал даражагача камайтиришга қарор қилди.
Изоҳ (0)