Актриса Асал Шодиева турмуш ўртоғи, хонанда Шоҳруххонни Instagram’да кузатишни тўхтатди. Ҳозирда Асал Шодиева обуна бўлган Instagram-аккаунтлар рўйхатида Шоҳруххоннинг саҳифаси йўқ.
Айни вақтда, хонанда Шоҳруххон Instagram’да ҳеч кимни кузатмаяпти. Бир муддат аввал у 800 дан ортиқ Instagram-аккаунтларни кузатиб бораётганди, улар орасида Асал Шодиеванинг ҳам аккаунти бор эди.
26 август, жума куни хонанда Шоҳруххон Instagram’даги саҳифасига бўлинган юрак суратини жойлаб, унга: «... Салом, озодлик!», — деб изоҳ қолдирган эди. Кейинроқ хонанда бу суратни ўчириб ташлади. Ўша куни Шоҳруххоннинг ҳам, Асал Шодиеванинг ҳам Instagram’даги саҳифаларидан уларнинг тўйдан кейинги биргаликда тушган селфилари ва видеолари ўчириб ташлангани маълум бўлди.
Instagram’даги тўйдан кейинги биргаликдаги суратларининг ўчирилиши ҳамда Шоҳруххоннинг бўлинган юрак суратига илова қилиб ёзган сўзлари юзасидан на Шоҳруххоннинг ўзи, на Асал Шодиева изоҳ берди. Instagram фойдаланувчилари эса хонанда ва актриса бир-бири билан аразлашиб қолганини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, актриса ва хонанданинг никоҳ тўйи 2016 йилнинг 5 июнь куни бўлиб ўтган ва йилнинг энг шов-шувли тўй маросимларидан бирига айланган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)