«Тахтлар ўйини» сериалининг охиридан олдинги — еттинчи мавсумини суратга олиш ишлари расман бошланди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Entertainment ўз манбаларига таяниб ёзишича, HBO телеканали суратга олишни 30 август, сешанба куниёқ Шимолий Ирландияда бошлаган. Шунингдек, суратга олиш гуруҳи Испания ва Исландияга ҳам жўнайди.
Одатда навбатдаги мавсумни суратга олиш июль ойида бошланарди, аммо бу йил август охирига кўчирилди. Еттинчи мавсум премьераси 2017 йил 24 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ «Тахтлар ўйини» сериалининг яратувчилари еттинчи ва саккизинчи мавсумларда эпизодлар сонини қисқартириш режаларини ошкор этганди.
Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиғи» номли туркум романлари асосидаги сериал 2011 йилдан бери эфирга берилмоқда. «Тахтлар ўйини» телевидениедаги энг машҳур сериаллардан бўлиб, ноқонуний равишда кўчириб олишда ҳам етакчилик қилмоқда(2015 йили 14, 4 миллион марта).
Изоҳ (0)