Сингапурда Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ яна 26 та ҳолат қайд этилди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб. Мамлакат ҳудудида вирусни юқтирганларнинг умумий сони 215 кишига етди.
Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги Зика вируси билан маҳаллий касалланиш бўйича биринчи ҳолат ҳақида 27 август куни маълум қилган эди.
Зика безгаги — маймунларга хос ўткир инфекцияли касаллик бўлиб, баъзан одамга чивинлар орқали юқади ва безарар кечади. Вирус ҳомиладор аёллар учун энг хавфли ҳисобланади, чунки у ҳомилада мияга оғир шикастланиш етказиши мумкин бўлган микроцефалияни келтириб чиқаради.
Изоҳ (0)