Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Microsoft компанияси сифат талабларига жавоб бермай қўйган дастурий таъминотдан халос бўлишга қарор қилди, деб ёзади 3DNews. Аммо корпорация ишлаб чиқувчиларга ўз режалари ҳақида олдиндан хабар бермади: уларга Windows Store’дан ўз дастурлари ўчирилгани ҳақидаги билдиришномалар жўнатилди, холос.

Фото: «Windowscentral.com»

Фото: «Windowscentral.com»

Microsoft дастурлар сифатини баҳолашга жиддий киришди: ҳозир компания расман чиқарилган дастурий таъминотларни ҳам, маҳсулотларнинг бета-версияларини ҳам текширмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, ўчирилган лойиҳалар учун дастурлар номларини сақлаб қўйиш бекор қилинади, бу эса шуни билдирадики, ўз дастурларини яна дўконга жойлашга қарор қилган ишлаб чиқувчилар худди ўша номдан фойдалана олиши учун кафолат берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple компанияси ўз сайтида 7 сентябрь куни App Store дўконини эскирган ва ишламайдиган дастурлардан тозалаш дастури бошланиши ҳақида эълон қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар