Туркия қуролли кучлари жануби-шарқдаги Ҳаккари вилоятининг Чукуржа тумани ҳудудида Курдистон ишчи партиясининг 100 дан ортиқ аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда 3 сентябрь, шанба куни мамлакат бош штаби маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Тўқнашувлар чоғида 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна 21 нафари жароҳат олди. Минтақада жанговар авиация ва артиллерияни қўллаган ҳолда ўтказилаётган кенг кўламли операция давом этмоқда.
Изоҳ (0)