Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти, шунингдек, мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилингани муносабати билан Республиканинг хориждаги барча дипломатик миссия ва консуллик муассасаларида 3 сентябрь, шанбадан бошлаб ҳамдардлик китоблари очилди. Бинолар олдида давлат байроқлари туширилди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Чет эл ҳукумат ва парламент аъзолари, сиёсий, маданий, илмий-академик ва тадбиркорлик доиралари, жамоат ташкилотлари вакиллари, оддий фуқаролар ўзбек халқига чуқур ҳамдардлик белгиси сифатида эрта тонгдан гуллар келтирмоқда ва мазкур китобларда ёзувлар қолдирмоқда.
Изоҳ (0)