Россия ташқи ишлар вазирлиги Бразилия сенатининг Дилма Руссеффни президентлик мансабидан четлаштириш қарорини мамлакатнинг ички иши деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Илгарироқ ошкор этган позициямиз ўзгармаслигини ва изчил давом этишини тасдиқлаймиз. Бразилияда содир бўлаётган ишлар ушбу давлатнинг ички ишидир», — дейилади РФ ТИВ сайтида жойлаштирилган хабарномада.
Изоҳ (0)