Австралияда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари 4,3 метр узунликдаги улкан тимсоҳни тутди. Маҳаллий сув ҳавзаларидан бирида истиқомат қилувчи жонивор фермерларнинг чорвасини еб кетаётган эди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«У бу ердаги одамлар учун жиддий таҳдидга айланди, улкан шовшуга сабаб бўлди», — деди полиция вакили Мэтт Филипп ABC News’га берган изоҳида.
Жонивор тимсоҳларга мўлжалланган махсус муассасада сақланадиган бўлди.
Қўлга олинган жонивор кўрсатилган видеолавҳа маҳаллий полиция идорасининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.
Изоҳ (0)