Ироқ ОПЕК давлатларининг нефть қазиб олиш ҳажмларини музлатиб қўйиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда, мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Абадийнинг баёнотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Нефть картели аъзолари бўлмиш мамлакатлар 26–28 сентябрь кунлари Жазоирда Халқаро энергетик форум доирасида учрашув ўтказади. Унда юқоридаги масала кўриб чиқилади. Ироқ — ОПЕКнинг нефть қазиб олиш ҳажмлари бўйича иккинчи давлати — шу пайтга қадар бу борада аниқ тўхтамга келмаётган эди.
Бир муддат илгари Ироқ нефть вазири мамлакат ОПЕКнинг бошқа давлатлари билан бирга нефть нархини қўллаб-қувватлашда фаол ўрин тутишга қарор қилганини билдирган эди.
Изоҳ (0)