Кремль Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг даволанаётгани муносабати билан чуқур ташвишдалигини билдириб, унинг тез орада соғайиб кетишини тилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: Wikipedia

Фото: Wikipedia

«Шубҳасиз, биз Ўзбекистон Президентининг касаллигидан чуқур ташвишдамиз, Москва унинг тез орада соғайиб кетишини тилайди», — деди Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

«Кремль Ўзбекистон Президентининг тез орада соғайиб кетишини тилайди», — таъкидлади Песков.

«Биз Ўзбекистон билан Президентларимизнинг яқинда бўлиб ўтган мулоқотлари натижаларига кўра белгиланган режалар доирасидаги муносабатларимизни қадрлаймиз», — қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилди.