Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов Жиззах шаҳридаги меҳрибонлик уйларидан бирида бўлиб, унинг тарбияланувчилари билан мулоқотда бўлди, деб хабар берди «Championat.asia».
Рашидов Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида «Ал-Жаиш» шарафини ҳимоя қилиб, «Ан-Наср»га қарши беллашувдан кейиноқ Ўзбекистонга қайтиб келганди. Терма жамоа йиғинига қўшилиш олдидан у меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг кўнглини кўтаришга қарор қилди. Болалар билан суратга тушди, саволларига жавоб қайтарди ҳамда уларга совғалар улашди.
Жиззах вилоятида таваллуд топган Сардор Рашидов катта эҳтимол билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги Сурияга қарши ўйинида ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)